Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида улкан карнавал бошланди, дея хабар берди «Сегодня.ua». У қарийб бир ой давом этади ва баҳор келишидан дарак беради.
Бу йил фестивалга 400 минг киши ташриф буюрди.
Одамлар бир неча кун олдинроқдан кўчаларни эгаллаб олди. Марказий кўча бўйлаб самбанинг жўшқин ритми остида экстравагант парад ўтди.
Изоҳ (0)