Иқлимшунослар таъкидлашича, XXI асрнинг иккинчи ярмида АҚШнинг жануби-ғарбий штатларида сўнгги мингйилликдаги энг кучли қурғоқчилик кузатилади. Бу ҳақдаги мақола Science Advances журналида чоп этилди, деб ёзади «Газета.ru».
Мутахассислар Шимолий Америка иқлими ҳақидаги тарихий манбалар ва қайдларни ўрганди, шунингдек тупроқ, ёғин миқдори таҳлилини олиб борди ва иқлимшуносларнинг глобал исиш оқибатлари тўғрисидаги прогнозларини ҳисобга олди.
Олимлар бир неча хил иқлим моделларини яратди, бироқ уларнинг барчаси бир хил натижани кўрсатди: тахминан 50 йилдан сўнг АҚШга сўнгги мингйилликдаги энг кучли қурғоқчилик етиб келади.
Тадқиқотчилар бунинг илк даракчилари ҳозирда ҳам кузатилаётганини айтди. Масалан, сўнгги 11 йил ичида Оклахома, Невада, Калифорния, Техас, Аризона каби ғарбий штатларда сув етишмовчилиги юзага келган.
Изоҳ (0)