Европалик яҳудийлар Исроилни тарк этиши керак, деб ҳисоблайди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху. Бундай баёнот билан у 15 февраль куни, Копенгагендаги терактлардан сўнг чиқиш қилди, деб ёзади Agence France-Presse.
Нетаньяху сўзларига кўра, «яҳудийларни яна Европада улар шунчаки яҳудий бўлгани учун ўлдиришмоқда». «Исроил — бизнинг уйимиз. Биз Европадан ялпи равишда кўчиб кетишга чақирамиз», — деди у.
Бундан ташқари, Исроил бош вазири яҳудийларнинг Франция, Бельгия ва Украинадан иммиграция қилинишини рағбатлантириш бўйича 47 миллион долларлик дастур мамлакат вазирлар маҳкамасига кўриб чиқиш учун берилганини айтиб ўтди.