АҚШ Олий суди аъзоси Рут Бадер Гинзбург президент Барак Обаманинг анъанавий йиллик мурожаатига алкоголь мастлик ҳолатида келди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Таъкидланишича, Обаманинг Вашингтон университетидаги «Мамлакат ҳолати тўғрисида»ги нутқи давомида Гинзбургнинг хатти-ҳаракатлари баъзи саволларни келтириб чиқарган. Хусусан, президент сўзга чиққанида унинг боши эгик ҳолда бўлган. Судья тадбирдан аввал бироз вино ичгани ва «100 фоиз ҳушёр бўлмагани»ни тасдиқлади.
Изоҳ (0)