Америка ОАВлари жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги янги рекорд ҳақида хабар бермоқда, деб ёзади «Newsru.com». Гап шундаки, Нью-Йоркда деярли икки ҳафта давомида бирорта ҳам қотиллик қайд этилмади.
Ўн кунлик «қонсиз» давр 12 февраль, пайшанба куни 00:01 да Нью-Йорк полицияси томонидан қайд этилди. Статистика маълумотларига кўра, 2013 йилнинг 13—22 февраль кунлари ҳам шундай «жимжитлик» кузатилган, лекин у тўққиз кун давом этган. Бу йилги кўрсаткич эса ундан ошиб кетди.
Нью-Йоркдаги сўнгги қотиллик 1 февраль 22:30 да содир бўлган. Ўшанда Нью-Йоркнинг Манхэттен округидаги Гарлем туманида эркакни отиб кетишган эди.
Изоҳ (0)