Туркманистоннинг биринчи алоқа космик йўлдоши «ТуркменАлем» («Туркман олами»)ни учириш Американинг SpaceX хусусий компаниясига топширилди, дея хабар бермоқда ТАСС АҚШ элчиси Аллан Мастардга таяниб. Парвоз 30 март куни Канаверал бурнидаги космодромда амалга оширилади.
Туркманистон ҳудудида коинотдан бўладиган алоқани айни пайтда Россиянинг «Ямал» сунъий йўлдоши таъминлаб турибди.
2009 йили мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов интернет ва телевидение ривожланишига туртки бериш мақсадида миллий космик йўлдош ишлаб чиқиш қарори ҳақида эълон қилган эди. 2011 йилда Франциянинг Thales Alenia Space компанияси Spacebus 4000 базасидаги қурилмани лойиҳалаштиришга киришган эди.
Изоҳ (0)