«Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес ҳужумчи Криштиану Роналдуни шу йилнинг ёзида сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар берди.
Metro нашрининг хабар тарқатишича, футболчини сотиб олишни истаган клуб жуда катта миқдордаги суммадан воз кечиши керак бўлади. Испаниянинг El Confidencial газетаси ҳам 30 ёшли футболчига қайси жамоа энг катта сумма тўласа, Роналду ўша жамоага сотилишини маълум қилган.
Переснинг айтишича, 30 ёшга кирган футболчи масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозим. Футболчининг ўйини пасайиб кетмасидан аввал Флорентино футболчини сотиш орқали катта даромад ишлаб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» Ла лига доирасида «Атлетико»га йирик ҳисобда (0:4) ютқазиб қўйганидан сўнг Роналду ўз туғилганини кунини байрам қилгани кескин танқидларга сабаб бўлганди.
Изоҳ (0)