Кичик ҳажмли Beechcraft 1900 самолёти 11 февраль, чоршанба куни АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳридан жануби ғарбда қулаб тушди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua». Натижада бортдаги тўрт киши ҳалок бўлди.
Ҳаво кемаси Майами яқинидаги Кендалл аэропортидан Теркс ва Кайкос оролларига учаётган бўлган, у ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб, қулаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бунга техник носозликлар сабаб бўлган.
Самолёт қулаганида ердаги кишиларга шикаст етмаган, бироқ электр узатиш линияси зарар кўрган, натижада бир неча юзлаб уйлар электр токисиз қолган. Ҳалокат жойида ёнғин бошланган.
Изоҳ (0)