Финляндиядаги ўртача IQ кўрсаткичи 1997 йилдан буён ўсмаяпти. Бу ҳақда мамлакатдаги ЙИэ телерадиокомпаниясига таяниб, «Российская газета» хабар берди.
2013 йилдаги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, аҳолининг ақл-идрок даражаси пасайиши барча шимолий мамлакатларда, Австралия, Буюк Британия, АҚШ ва Голландияда кузатилмоқда. Бошқа Ғарб мамлакатларида эса аҳоли ақл-идроки ўсишда давом этмоқда.
«Ўнлаб йиллар давомида Ғарб мамлакатлари аҳолиси ўртасида ақл-идрок коэффициенти озиқ-овқатнинг яхшиланиши, таълим ва соғлиқни сақлаш даражасининг ошиши ҳисобига доимий равишда ўсиб келган. Бироқ қатор Ғарб мамлакатларида ақл-идрок ўсишдан тўхтади ва ҳаттоки тушиб кета бошлади», — деди Хелсинки университети адюнкт-профессори Маркус Ёкела.
Олимлар ҳозирча ушбу ҳодисанинг аниқ сабабини айта олмаяпти.
Изоҳ (0)