Ўзбек халқининг энг севимли ичимликларидан бўлмиш чой жаҳоннинг бошқа кўплаб мамлакатларида ҳам алоҳида ўринга эга. Жумладан, чойни қай усулда тайёрлашга ва қандай идишда ичишга ҳам турли халқлар ўзига хос тарзда ёндашишади. Эътиборингизга турли мамлакатларда қандай чой ичилиши билан боғлиқ маълумотларни ҳавола этамиз.
Япония
Японлар матча (кўк чой кукуни) чойини анъанавий чой маросимларида ичишади.
Ҳиндистон
Ўзининг алоҳида чой тарихига эга бўлган Ҳиндистонда анъанавий масала чойи кенг тарқалган.
Буюк Британия
Буюк Британийда чойни сут ва шакар билан бирга кунига бир неча маротаба ичиш одати бор.
Туркия
Турк қаҳваси бутун дунёга машҳур бўлса ҳам, Туркиянинг ўзида чой оммабопроқ ҳисобланади. Чой туркларнинг деярли барча ишлар ва овқатланишдаги ҳамроҳидир. Қора чой Туркияда сут қўшмасдан, бироқ таъбга кўра шакар билан ичилади.
Тибет
Тибетнинг анъанавий ёғли чойи (мо ча) туз ва ёғ билан ичилади. Чой аччиқроқ бўлиши учун дамлангач бир неча соат олиб қўйилади.
Марокаш
Янги узилган райҳон баргалари солинган чой Марокашда ва Африка шимолида анча оммабоп ҳисобланади.
Гонконг
Гонконгда машҳур чой тури кучли совутилган қора чой, сут ва муз ёрдамида тайёрланади.
Тайвань
Сут қўшилган «пуфакли» чой бутун дунёга машҳур бўлса ҳам, унинг ватани айнан Тайвань ҳисобланади.
АҚШ
АҚШ жанубида шакар, лимон, ичимлик содаси қўшиб тайёрланадиган музли чой ичишади.
Россия
Россияда самоварда тайёрланадиган анъанавий ичимликда чойнинг бир неча навлари қўшилади.
Покистон
Масала чойи нафақат Ҳиндистонда, балки Покистонда ҳам оммабоп бўлиб, тушликдан кейинги чойхўрликда айнан масала ичишади.
Таиланд
Анъанавий таиландча чой совутилган сут ва муз билан тортилади.
Хитой
Хитойда чойнинг жуда кўплаб навлари ва уни тайёрлаш турлари мавжуд. Турли навдаги чойлар тайёрлаш учун алоҳида ёндашувни талаб қилади. Қоидаларга қатъий риоя қилибгина ажойиб ифор ва таъмга эришиш мумкин.
Миср
Миср йирик чой импортёри ҳисобланади, мамлакат аҳолиси кун давомида аччиқ қора чой ичишга ўрганган. Хитой атиргулидан тайёрланган чой эса тўйларда тортилади.
Мўғулистон
Мўғул чойи сут ва туз билан ичилади.
Кения
Кения қора чойни экспорт қилиш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади, шунингдек ушбу мамлакат аҳолиси ҳам чойни севиб истеъмол қилади.
Аргентина
Mate − Жанубий Америка, Португалия, Ливан ва Сурияда оммабоп бўлган кўк чой. Ўзига хос ифорга эга чой қайноқ ҳолда ҳам, совуқ ҳолда ҳам тортилиши мумкин.
Жанубий Африка
Ройбуш номли қизил чой нави фақатгина ЖАР ҳудудида ўсади. Ажойиб майин таъмга эга чой одатда сут ва шакар қўшмасдан ичилади.
Қатар
Қатарда сутли ўткир чой − каракни севиб истеъмол қилишади. Қора чой барглари сувда қайнатилади, кейин сут ва шакар қўшиб, яна қайнатилади.
Мавритания
Шимолий Африкада оммабоп бўлган райҳонли чойни Мавританияда ўзига хос удум билан ичишади. Чой уч босқичда ичилади, ҳар бир босқичдаги ичимлик ўзидан олдингисидан ширинроқ бўлади. Аччиқ чой ичишни бошласангиз, ширин чой ичиб тугатасиз.
Малайзия
Малайзияликлар қора чойни ҳали қайнатилган сувга қўшилгунча сут ва шакар билан аралаштириб, якунда ажойиб ичимлик ҳосил қилишади.
Қувайт
Қувайтда тушликдан кейин ичиладиган анъанавий ичимлик қора чой барглари, карданом ва заъфарон қўшиб тайёрланади.
Ўзбекистон
Ўзбекистонда шундай одат бор: меҳмонга чой узатишдан аввал мезбон пиёлага чой қуйиб, чойнакка қайтариб солади, бу уч марта такрорланади. Гап шундаки, шу тариқа чой тезроқ дам ейди, пиёлаларга солинган чой ҳам бир хил тусда бўлади.
Изоҳ (0)