Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Twitter микроблоглар сервиси дунё мамлакатларининг фойдаланувчилар шахсий маълумотларини тақдим этиш ҳамда қайсидир ахборотни ўчириш бўйича берган сўровлари статистикасидан иборат ярим йиллик ҳисоботни чоп этди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.

Фото: vedomosti.ru

Фото: vedomosti.ru

Унга кўра, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳақида сўровлар 40 фоизга кўпайиб, 2871 тага етган.

2014 йилнинг июль—декабрида ахборотни ўчириш бўйича сўровларнинг энг кўпи (477) Туркиядан келиб тушган. Уларнинг 50 фоизи бажарилган. Бироқ фойдаланувчилар маълумотларини ошкор қилиш бўйича Туркиядан берилган 356 та сўровнинг биронтаси қониқтирилмаган.

Иккинчи ўринни ахборотни ўчириш ҳақида берилган 91 та сўров билан Россия эгаллади, уларнинг 13 фоизи бажарилди. Микроблоглар сервиси хабарига кўра, компания Россия ҳукуматининг таниқли душманларини блоклаб қўйиш ҳамда Украинадаги намойишлар бўйича сўз эркинлигини чеклаш талабларини бажаришдан бош тортган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?