Microsoft асосчиси Билл Гейтс Америка корпорацияси акцияларининг навбатдаги порциясидан «қутулди», дея хабар бермоқда «3dnews.ru».
Гейтс 1,5 миллиард долларлик 31 миллионта қимматли қоғозларни Gates Foundation Asset Trust компаниясига топширди. Натижада унинг Microsoft’даги ҳиссаси 3 фоизгача камайди. Ушбу компания Билл ва рафиқаси Мелинданинг хайрия жамғармаси инвестицияларини бошқариш билан шуғулланади.
Билл Гейтс ҳар чоракда Microsoft’нинг тахминан 20 миллионтадан акцияларини сотади, тушган маблағни эса хайрия учун сарфлайди. Агар Гейтс улушининг қисқариш суръати шу тарзда давом этса, у тўрт йилдан сўнг корпорация акциядорлари таркибидан чиқади.
Изоҳ (0)