Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Колумбиянинг Viva Colombia авиакомпаниясига тегишли самолёт парвози фалокат билан тугашига бир баҳя қолди. Парвоз пайтида самолётнинг қаноти ёниб кетди ва самолётни ерга қўндирилиб, ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинди, деб хабар беради «Kun.uz».

Фото: Jorge Arbelaez

Фото: Jorge Arbelaez

Йўловчиларнинг сўзларига кўра, самолёт мамлакат пойтахти Боготадаги аэропортдан ҳавога кўтарилиши биланоқ ёнғин бошланган. Гувоҳлар томонидан тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган лавҳалардан самолётнинг ўнг қаноти аланга ичида қолганини кўриш мумкин.

Самолёт бортида саросима бошланган. Йўловчилар ваҳима ичида қолган. Улардан кўпчилиги омон қолишдан умидини узган. «Болалар йиғларди. Одамлар нима қилишни билмай карахт эди. Учувчи турбинада портлаш содир бўлганини айтди, — деб ушбу ҳолатни тасвирлаб берди йўловчилардан бири. — Бундан кейин йўловчилар самолёт пастлаётганини ҳис қила бошлади. Хайриятки, вазият самолёт экипажи назоратидан чиқиб кетмади, учувчи самолётни муваффақиятли қўндиришнинг уддасидан чиқди».

Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, аэропортда самолётни ўт ўчирувчилар ва тез тиббий ёрдам ходимлари кутиб турган. Барча йўловчилар эвакуация қилинган, ҳеч кимга тиббий ёрдам кўрсатишга ҳожат бўлмаган.

https://www.youtube.com/watch?v=25vZvTcAjZg

Дастлабки маълумотларга кўра, лайнернинг ўнг двигатели ишламай қолган. Авиакомпания учувчиларнинг ҳар 6 ойда авариявий вазиятларни синовдан ўтказилишини таъкидлаб ўтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти — PMTI
Дунё
Афғонистонда юқори мартабали амалдорлар “Толибон” етакчисини тахтдан ағдармоқчи 
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда