Indiegogo сайтида мобил қурилмани одатдагидан икки баравар тезроқ қувватлантириш имконини берувчи Sonicable кабелига маблағ йиғиш кампанияси давом этмоқда, деб хабар берди «Российская газета». Кампания якунланишига ҳали 18 кун борлигига қарамай, режалаштирилган 10 минг доллардан 28 марта кўп – 280 минг доллар тўпланган.
Ғоя муаллифларининг сўзларига кўра, кабел айтилган тезликка эришиш учун фойдаланувчиларга иш режимини танлаш имконини беради: «Оддий» ва «Sonic». Биринчи режим кабелнинг одатий вазифаларини бажаради: смартфонни зарядлантиради ва компьютер билан синхронлаштиради. «Sonic» режимида эса кабел барча ресурсларни фақат қурилмани зарядлантиришга йўналтиради, синхронлаштиришни эса тўлиқ ўчиради.
Янги кабелни сотиб олишни истовчилар унинг биттасини 27 доллардан ёки бешталик тўпламини 110 доллардан буюртма бериб қўйишлари мумкинлиги айтилган.
Изоҳ (0)