Украина Россия Федерацияси Бош прокуратурасига собиқ президент Виктор Янукович ва бошқа собиқ амалдорлар жойлашган жой ва уларни қўлга тушириш ҳақида сўров жўнатди, деб ёзади Meduza.
Бу ҳақда 6 февраль куни Олий Рада мажлисида Украина бош прокурори Виталий Ярема маълум қилди.
«Мен РФ бош прокурорига Янукович, Азаров, Захарченко, Пшонки, Якименко ва бошқалар жойлашган жойни аниқлаш ва уларни тутиш ҳақида мурожаатномалар жўнатдим», — деди Ярема.
Изоҳ (0)