Американинг энг йирик интернет-дўкони Amazon Қримни тарк этади
Қримлик мижозлар 13 февралгача Американинг энг йирик интернет-дўкони Amazon’даги аккаунтларини ўчириши керак, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» фойдаланувчиларга жўнатилган хатга таяниб.
Агар аккаунтларни ўз хоҳишлари билан ўчиришмаса, компания уларни мажбурий равишда ўчиришига тўғри келади, дейилади хатда.
«Яқинда АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинган, Қримга экспорт ёки хизмат етказилишини тақиқловчи иқтисодий санкциялар туфайли Amazon интернет-сервисларидаги барча ресурсларингизни ўчириб, ўз аккаунтингизни ёпишингиз керак», — дейилади компания хатида.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар