Алишер Навоий Хамсанинг тўртинчи достони «Сабъаи сайёр»да эскалатор ва лифт ҳақидаги фаразларни ўқиган машҳур шарқшунос олим Бертелс ҳам ҳайрат оғушида қолганини яширмаган экан, деб ёзади «Ziyouz.com».
Поялар мақдамида бўлғай паст,Айлагай бир-бири юзига нишаст.Чун секиз поя қат’ бўлди тамом,Айлагач шоҳ ўз ерида мақом.Яна ул поялар баланд ўлғай,Тахтидин шоҳ баҳраманд ўлғай.Ким, қаён шаҳ бўлур нишотангез,Оз ишорат била югургай тез.
Маъноси шундай: «Шоҳ бу тахтга чиқадиган бўлса, пиллапоялар унинг қадам қўйиши учун пасайиб, бир-бирининг устига ётади. Шоҳ шу 8 поянинг ҳаммасини босиб ўтиб, ўз тахтига ўтиргач, у зиналар яна баланд кўтарилади. Шоҳ қай тарафга қараб ўтиришни хоҳласа, озгина ишорат кифоя. Тахт ўша тарафга қараб айланади». Бу ерда кейинги асрларда, янаям аниқроғи — 1892 йилда америкалик кашфиётчи Жесси Рено томонидан ясалган эскалатор ҳақида гап кетаётганига шубҳа йўқ. «12news.uz»да ёзилишича, бу ерда автомобилга ҳам ишора бор.
Изоҳ (0)