Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Японияда 54 ёшли Ҳидеюки Ногучи гўёки уйқу вақтида қон босимини ўлчаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказиш учун кўнгилли аёлларни қидираётганлиги тўғрисида эълон берган. Аслида у ҳеч қандай тадқиқот ўтказмаган, бунинг ўрнига у жабрланувчиларга кучли таъсир қилувчи наркотик моддалар берган ва уларни зўрлаган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.

Фото: korrespondent.ru

Фото: korrespondent.ru

Охирги икки йил давомида мазкур шахс Япониянинг тўрт шаҳрида яшовчи юздан зиёд аёлни зўрлаган. Хабарларга кўра, унинг шифокорлик лицензияси йўқ ва ҳеч қачон бўлмаган. Полиция ходимлари сўзларига қараганда, жиноятчи жабрланувчиларнинг ҳушини йўқотишини кутиб турган, кейин уларни зўрлаб, барча воқеани камерага ёзиб олган. Олинган видеони Ҳидеюки Ногучи қора бозор ва порнографик сайт вакилларига сотган.

Зўравонга қандай жазо тайинланиши ҳақида ҳали маълум қилинмаяпти.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
НАТО Афғонистон учун ажратилган 3,4 млрд долларни Украинага бериши мумкин — Politico
Маҳаллий
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони эълон қилинди. Уларнинг сафига қандай қўшилиш мумкин?
Маҳаллий
Қаршида 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчи топилди