Японияда 54 ёшли Ҳидеюки Ногучи гўёки уйқу вақтида қон босимини ўлчаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказиш учун кўнгилли аёлларни қидираётганлиги тўғрисида эълон берган. Аслида у ҳеч қандай тадқиқот ўтказмаган, бунинг ўрнига у жабрланувчиларга кучли таъсир қилувчи наркотик моддалар берган ва уларни зўрлаган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Охирги икки йил давомида мазкур шахс Япониянинг тўрт шаҳрида яшовчи юздан зиёд аёлни зўрлаган. Хабарларга кўра, унинг шифокорлик лицензияси йўқ ва ҳеч қачон бўлмаган. Полиция ходимлари сўзларига қараганда, жиноятчи жабрланувчиларнинг ҳушини йўқотишини кутиб турган, кейин уларни зўрлаб, барча воқеани камерага ёзиб олган. Олинган видеони Ҳидеюки Ногучи қора бозор ва порнографик сайт вакилларига сотган.
Зўравонга қандай жазо тайинланиши ҳақида ҳали маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)