Яна ўша Instagram’га мурожаат қилиб, бу сафар ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг ўзаро дўстлиги акс этган суратларни қидирдик. Топганимизни сиз билан баҳам кўрмоқдамиз.
Собиқ «Сетора» гуруҳи аъзолари Лайло ва Комила ҳалигача қалин дўст эканлиги маълум бўлди. «Гап исботи билан» деганидек, далил сифатида Лайло ўз Instagram’ига жойлаган суратларни келтирамиз.
Сўнгги пайтларда ижодда биргаликда кўплаб янгиликлар яратаётган Лола ва DJ Piligrim ҳаётда ҳам дўстлашиб қолганлиги аниқ.
Лола ўзининг яна бир дуэтдоши — Шоҳруҳхон билан ҳам дўстона алоқаларни сақлаб қолган.
Актёр ва қўшиқчи Жаҳонгир Позилжоновнинг дўстлари кўпдир, аммо улар орасида ҳамкасби Шоҳруҳхоннинг ўрни бошқачалиги суратлардан ҳам кўриниб турибди.
Хонандалар Шаҳзода ва Нилуфар Усмонованинг муносабатлари эса дўстлик даражасидан анча юқорида. Буни Нилуфар Усмонова ўзининг постларидан бирида таъкидлаб, улар «опа-сингиллар каби яқин» эканлигини айтган эди.
Хориждаги ҳамюртларимиз — Севара Назархон ва Суғдиёна вақти-вақти билан юз кўришиб туриши кишини қувонтиради.
Бундан ташқари, фамилиядош актрисалар Раъно Шодиева ва Асал Шодиева, хонандалар Зиёда ва Мадина Мумтоз ҳамда Амира Алибекова ва Тамилла биргаликда тушган суратларини Instagram’да кўп учратдик.
Изоҳ (0)