Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ёнғин хавфсизлиги хизматига ёнғин ҳақидаги хабар етказилгач, ўт ўчирувчилар тезда воқеа жойига етиб борди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Ўт ўчирувчилар қисқа вақт ичида ёнғин марказини йўқ қилиб, олов янада каттароқ ҳудудга тарқалишига йўл қўймади.
Бундан ташқари, ўт ўчирувчилар ёнаётган уйдан беш ва етти ёшли икки болани қутқариб олди. Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)