Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йил 3 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтагидан 5,97 сўмга ошиб, 2442,13 сўмни, 1 евро ўтган ҳафтагидан 58,42 сўмга пасайиб, 2771,81 сўмни, 1 Россия рубли ўтган ҳафтагидан 3 сўмга пасайиб, 35,43 сўмни ташкил этади.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)