Англиялик профессионал сув ости фотосуратчиси Аарон Гекоски наҳанглар билан селфига тушди, дея хабар бермоқда «Mail.ru».
У аслида дўсти билан дунё океанидаги энг йирик миграцияни кадрга муҳрлаш учун сув остига тушган эди. Бироқ у ерда уларни ёқимсиз сюрприз — наҳанг балиқлар тўдаси кутарди. Аарон эса кўп чўзиб ўтирмасдан наҳангларга яқин келиб, селфи ола бошлади.