Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг ZTE компанияси ўзининг янги Blade S6 флагманини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Фото: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Смартфон номидаги S6 индекси телефонда олтита асосий хусусиятни англатади. Булар — Smart Sense имо-ишора билан бошқарув тизими, Android 5.0 Lollipop операцион тизимли саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 615, сифатли камера, Hi-Fi Sound товуш тизими, ZTE MiFavor 3.0 фойдаланувчи интерфейси ва ZTE AliveShare фирма дастури.

Смартфон 5 дюймли дисплей, 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камералар, 2 Гб тезкор, 16 Гб ички хотира, яқинлашиш ва ёритиш датчиклари, акселерометр, компас, гироскопик сенсор ҳамда GPS, Bluetooth 4.0, Wi-Fi 802.11a/b/g/n/ac модуллари билан жиҳозланган.

ZTE Blade S6 дастлаб 10 февралдан эксклюзив равишда AliExpress интернет-дўконида сотила бошлайди. Март охирларидагина у дунё бўйлаб эркин сотувга чиқади. Қурилманинг АҚШ бозоридаги нархи 250 долларга тенг бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Кассета можароси» — Украина президенти кабинетига ўрнатилган диктофон, Антарктидага учган самолёт ҳалокати ва Теҳрон конференциясининг бошланиши. Кун хронологияси...
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 137 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Тўқаев Путиннинг таклифи билан Москвага борди