Ўзбекистон мусулмонлар идораси Ҳаж ва Умрани адо этишга тайёргарлик кўраётган зиёратчилар учун янги қисқача арабча-ўзбекча сўзлашув китобини тақдим этди, деб хабар беради «12news.uz».
«Бир неча кундан сўнг баҳорги Умра бошланади ва зиёратчилар олдида араб тилидаги баъзи сўз ва ибораларни билиш зарурияти туғилади. Шу маънода, таклиф этилаётган қисқача арабча-ўзбекча сўзлашув китоби сизнинг ёрдамчингиз бўлади», – деб таъкидланади Ўзбекистон мусулмонлар идораси хабарида.
Аввалроқ хабар берилганидек, 2014 йил декабрь охирида Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва Саудия Арабистонининг «ал-Ҳидоя» халқаро компанияси ўртасида Макка ва Мадинада 2015 йил Рамазон ва баҳор мавсумидаги Умра маросимларини ўтказишни ташкил қилиш тўғрисида шартнома имзоланганди.
Ўзбекистонлик зиёратчилар Маккада «Нама Мавадда», Мадинада эса «Ажниҳа ат-Таййиба» меҳмонхонасига жойлашади. Зиёратчилар жўнаб кетадиган биринчи кун 2015 йил 9 февраль этиб белгиланди.
Изоҳ (0)