Март ойида Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни яна ярим йилга узайтиради, дея хабар бермоқда «РБК» ЕИ таркибига кирувчи мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг 29 январь куни бўлиб ўтадиган фавқулодда учрашуви якунлари бўйича қарор лойиҳасига таяниб.
Бўлажак мажлисда россиялик жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан шахсий санкцияларни кенгайтириш ҳақида ҳам қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд айтишича, АҚШ ва Евроиттифоқ Россия иқтисодиётининг технология, энергетика, ҳарбий ва банк секторларига тааллуқли янги санкцияларни қабул қилмоқчи.
ЕИ бундай чоралар кўрилишига Украинадаги вазиятнинг анча ёмонлашгани сабаб бўлганини таъкидлади.
Изоҳ (0)