Россиянинг Москва вилоятида ўқувчи қиз дугонаси билан очиқ ойна ёнида фотосурат олмоқчи бўлиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб, Interfax хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа 27 январь, сешанба куни тахминан 11:30 да Москва вилояти Павловский Посад шаҳридаги уйлардан бирида содир бўлган. 12 ёшли ўқувчи қиз ўз синфдош дугонасидан уни очиқ дераза токчасида суратга олишни сўраган, бироқ токчага чиққач, қиз мувозанатни йўқотган ва саккизинчи қаватдан йиқилган. Олган жароҳатлари туфайли қиз воқеа жойида вафот этган.
Изоҳ (0)