Хитой юани халқаро тўловларда энг кўп ишлатиладиган дунё валюталари бешлигига кирди, дея хабар бермоқда Interfax.
SWIFT халқаро ҳисоб-китоб тизими маълумотларига кўра, 2014 йил декабрида дунёдаги барча тўловларнинг 2,17 фоизи Хитой валютаси орқали амалга оширилган. Ушбу кўрсаткич бўйича юань биринчи марта Канада ва Австралия долларидан ўзиб кетди.
Энг кўп фойдаланиладиган валюталар рейтингида АҚШ доллари етакчилик қилди, ундан кейинги ўринларни евро, Британия фунт стерлинги ва Япония йени эгаллади. Юань ушбу бешликни якунлади.
Изоҳ (0)