Германия ва АҚШ етакчилари айирмачиларни қўллаб қувватлагани учун ва Украинага молиявий ёрдам тақдим этиш борасида Россияни жавобгарликка тортиш кераклиги ҳақида келишиб олди, деб ёзади «Европейская Правда».
Телефон суҳбати чоғида Ангела Меркель ва Барак Обама Москва томонидан россияпараст айирмачиларнинг моддий қўллаб-қувватланиши кучайиб бораётгани юзасидан хавотир билдирди. Москванинг Минск келишувлари доирасида ўз мажбуриятларини бажармаётгани таъкидланди.
Меркель ва Обама шунингдек Украинага қўшимча молиявий ёрдам ажратишнинг муҳимлигини муҳокама қилди.
Изоҳ (0)