Chevrolet Corvette суперкарининг экстремал модификацияси ҳисобланган Z06 Германияда Нюрбургринг айланасини 6 дақиқа 59,13 сонияда босиб ўтиб, Porsche 918 Spyder, McLaren P1 ва Ferrari LaFerrari супергибридлари билан биргаликда энг тезюрар йўл автомобиллари қаторидан жой олди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
Chevrolet Corvette Z06 650 от кучига эга двигатель билан жиҳозланган. Двигатель олти даражали механик ўтказиш қутиси ёки саккиз диапазонли автоматик ўтказиш қутиси билан ишлашга мослаштирилган.
Нюрбургринг айланасида ҳаракатланиш учун Z07 пакети билан жиҳозланган суперкар турган жойидан 96 км/соат тезликка чиқиши учун 2,95 секунд етарли бўлади. Chevrolet Corvette Z06 General Motors концерни тарихидаги энг кучли серияли автомобиль ҳисобланади.
Изоҳ (0)