Яман президенти Абд Раббу Мансур Хади ва бош вазир Ҳолид Маҳфуз Бахах бошчилигидаги ҳукумат шиа исёнчилари билан келишувга эришилганидан бир кун ўтиб истеъфо учун ариза берди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Дастлаб ҳукумат истеъфоси ҳақидаги аризани бош вазир президентга жўнтаган бўлса, кейин ўз навбатида президент ўз истеъфосини сўраб парламент раиси Яҳё Али ар Райига мурожаат қилган.
Бироқ парламент истеъфони қабул қилмаган. Ар Райи депутатлар 23 январь куни фавқулодда йиғилиш ўтказиши лозимлигини маълум қилган. Исёнчиларнинг «Ансар Аллоҳ» ташкилоти сиёсий бюроси аъзоси Абдул Малик Юсуф ал Фиший эса Хадининг истеъфо ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлаган. Мамлакатнинг баъзи вилоятлари раҳбарлари ҳукумат буйруқларини бажаришдан бош тортган.
Изоҳ (0)