Тошкент кўчаларидан бирида олтита машина кетма-кет бир-бирига келиб урилди, дея хабар бермоқда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари. Изоҳлардан аниқ бўлишича, воқеа бугун содир бўлган. Хабарга илова қилинган суратда Nexia кетидан Damas, яна иккита Nexia, Cobalt ва Captiva бир-бирига тиралиб, турнақатор бўлиб турганини кўриш мумкин.
Постга фикр билдирганлар ушбу йўл-транспорт ҳодисасида қоида бўйича ким жавобгар бўлиши ҳақида баҳслашган. Кўпчилик барчасига Captiva айбдорлигини таъкидлаган, воқеа гувоҳлари буни тасдиқлаган.
Шунингдек, баъзилар ҳодисага ҳазилона нуқтаи назардан қараб изоҳ қолдирган. «Маҳаллий автосаноатнинг деярли барча маҳсулотлари йиғилибди-ку», — деб ёзган улардан бири.
Изоҳ (0)