Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, 20 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 5−10 м/с тезликда эсади, 12−17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0−2° илиқ, кундузи 3−5° илиқ бўлади.
Тошкент вилоятида 21 январда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 22−24 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 23−24 январда баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21−23 январда кечаси 0−5° совуқ, кундузи 3−8° илиқ, 24 январда кечаси 3−8° совуқ, кундузи 3° совуқ − 2° илиқ бўлади.
Шунингдек, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилмоқда.
Изоҳ (0)