2015 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент ҳайвонот боғига кириш ёшга доир пенсиядаги кексалар учун 2015 йил охиригача бепул қилиб қўйилди. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғи сайтида маълум қилинди.
Тегишли буйруқ Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан чиқарилган.
Ушбу қарор Ўзбекистон Президенти томонидан 2015 йил «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилингани муносабати билан қабул қилинган.
Изоҳ (0)