Ягона порталда тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш ва қабул қилинган норматив ҳужжатларни баҳолаш бўйича янги тизим ишга туширилганини хабар берган эдик.
«Index.uz» қайд этишича, илк бора ушбу бўлимда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага киритилган. Ҳужжат лойиҳаси «Очиқ давлат маълумотлари тақдим этилишини ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» деб номланган.
Муҳокама жараёнида ҳар бир иштирокчи ҳужжатнинг исталган моддаси остига изоҳ қолдириши мумкин. Муҳокама якунлангач, изоҳлар ҳужжатни тайёрлаш учун масъул орган томонидан таҳлил қилинади ва таклифларни инобатга олиш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилинади.
Изоҳ (0)