Сурхондарё вилоятида бодом гуллади. Бу ҳақда «Ўзбекистон овози» газетасига асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Денов туманидаги узумчилик ва мевачилик тажриба хўжалиги илмий ходими Неъмат Остонақуловнинг маълум қилишича, бодом асосан февраль, март ойларида гулласа, тоғларда апрелда куртак очади.
«Ҳаво ҳароратининг мутассил +10 даража илиқ келиши натижасида бу йил бодом эрта гуллади», – дейди Остонақулов.
Изоҳ (0)