Хитой ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Матбуот анжумани аввалида Қосимов Хитой терма жамоасини ғалаба билан табриклади ва гол ўтказиб юборилган вазиятларда жамоа хатога йўл қўйганини таъкидлади.
− Иссиқ ҳаво футболчиларга таъсир кўрсатдими?
− Албатта, ҳавонинг намлиги бизга ҳам, Хитойга ҳам таъсир кўрсатди деб ўйлайман.
− Рақибни менсимаслик ҳолати кузатилгандек бўлди? Балки ғалабага шу нарса таъсир қилгандек бўлдими?
− Йўқ. Бундай ҳолат футболчиларда йўқ эди. Хитойнинг кучли жамоа эканини биламиз ва бу жамоани ҳурмат қиламиз.
− Саудия Арабистонига қарши баҳсда энди сизни фақат ғалаба қониқтиради. Бу ҳолатга қандай қарайсиз?
− Бугунги ўйинда барчасини ҳал қилишимиз керак эди. Ҳа, энди сўнгги турда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.
− Ўзбекистон чемпионатида яхши мавсум ўтказган бир қатор футболчилар, жумладан Суюунов, Муҳаммадиев, Искандеров ва Рашидов каби футболчиларни асосий таркибда қачон кўрамиз. Ёки улар ҳали тайёр эмасми?
− Таркибимиздаги барча футболчилар асосий таркибга тортади. КХДРга қарши ўйинда ғалаба қозондик ва шунинг учун бугун ҳам асосий таркибда ўша ўйинда майдонга таркибни туширишга қарор қилдим.
Изоҳ (0)