Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Huawei компаниясининг Ascend G7 смартфони Ўзбекистонда сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». У кузда Берлиндаги IFА 2014 кўргазмаси доирасида тақдим этилган эди.

Фото: mobinfo.uz

Фото: mobinfo.uz

Кучли 64 битли процессоридан ташқари, янги қурилма ўзининг наноқуйиш технологияси (Nano Molding Technology) бўйича ясалган металл корпуси билан ажралиб туради.

Huawei Ascend G7 1280×720 пиксель 5,5 дюймли Full HD IPS дисплей, 8 ядроли Huawei Kirin 925 процессори, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+MicroSD) билан таъминланган.

Қурилма 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга. Смартфоннинг ўлчамлари 153,5×77,3×7,6 мм, оғирлиги 165 граммга тенг.

Ascend G7 аккумулятори сиғими 4100 мА/соат ни ташкил этади. Смартфон корпусининг орқа қисмида бармоқ изи сканери жойлашган. Қурилма Android KitKat 4.4 операцион тизимида ишлайди.

Huawei Ascend G7 пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида 1,25 миллион сўмдан сотилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди
Дунё
Alibaba асосчиси Жек Ма Хитойни тарк этгани маълум бўлди