11 январь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими «Кўксарой» ҚФЙ ёнғиндан муҳофаза қилувчи 3-гуруҳли 10-касбий ёнғин хавфсизлиги қисми очилди. Бу ҳақда UzReport ахборот агентлигига таяниб, «Uz24.uz» хабар бермоқда.
Мазкур янги очилган қисм Кўксарой, Туркистон , Чиғатой , Оқтепа, Назарбек ҚФЙларида жойлашган 90 мингдан ортиқ аҳолига ҳамда шу ҳудудларда жойлашган 376 та ишлаб чиқариш масканига хизмат кўрсатади.
Қисмда бошланғич касб тайёргарлиги ўқув маркази ҳам мавжуд бўлиб, бу ерда ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, ёнғин ўчиришда зарур бўладиган жаҳон стандартларига жавоб берадиган зарур техник воситалар, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган махсус ўт ўчириш автомбиллари мавжуд.
Мазкур қисмнинг барпо этилиши аҳоли турар-жойлари, ижтимоий-иқтисодий объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Изоҳ (0)