Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон республикаси ҳудудида 397 та ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги ахборотига таяниб, «Uz24.uz» хабар бермоқда.
Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 17 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 1 миллиард 388 миллион 548 минг 815 сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 984 миллион 402 минг 713 сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Жумладан, Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи фуқаронинг уйида ёнғин юз бериб, натижада 200 квадрат метрга тенг майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинга ёш болаларнинг шўхлиги сабаб бўлган.
Шунингдек, Зангиота туманида яшовчи фуқаронинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ҳам ёнғин содир бўлиб, уйнинг 195 квадрат метрга тенг майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда қўшнисининг уйидаги 45 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг отаси ва 2011 йилда туғилган жияни куйиш тан жароҳати олган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)