Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ш. К. Абдурахмановни Андижон вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Шухратбек Кушақбаевич Абдурахманов Андижон вилояти ҳокими лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)