Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов С. У. Исмаиловни Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Сайфиддин Умарович Исмаилов Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)