Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида Ватан ҳимоячиларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда марказнинг етакчи мутахассиси Феруза Фузайлова хабар берди.
8 январь куни Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Байрам дастури очиқ деб эълон қилинганидан сўнг, Мудофаа вазирлиги Марказий Фахрийлар Кенгаши раиси полковник Мусалим Нуриддинов сўзга чиқиб, барча Фахрийлар кенгаши вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини муборакбод этди. Шундан сўнг концерт дастури бошланди.
Бирин-кетин даврага чиқиб келган қизалоқлар Ватан ҳимоячиларига бағишланган шеърларни айтиб, барчани хушнуд этди.
Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари ва марказ қошидаги «Жемчужина», «Авива», «Юлдузча» рақс тўгараклари аъзоларининг чиқишлари ташриф буюрганлар қувонч бағишлади.
Изоҳ (0)