Америкалик Голливуд актрисаси Анжелина Жоли Ватиканда Рим Папаси Франциск I билан учрашди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Жоли Ватиканга «Синмас» (Unbroken) фильмини амалдорларга намойиш этиш учун ташриф буюрган эди. Диний ташкилотлар вакиллари фильм ижобий маънавий қадриятларга бойлигини эътироф этган.
Маълумот учун, 2014 йил 25 декабрда премьераси ўтказилган «Синмас» фильми Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси − узоқ масофага югуриш билан шуғулланган Луи Замперинининг мураккаб тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
Изоҳ (0)