Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири Тошкент Халқаро Вестминстер университети яқинидаги кўча ўртасида қолдириб кетилган Matiz автомобили суратини тармоққа чиқарди.
Суратда Matiz’ни йўлнинг ўртасидаги қарама-қарши йўналишларни ажратувчи чизиқ устида тўхтатиб, қолдириб кетилгани кўриниб туради. Ушбу ҳолатга изоҳ берганларнинг аксарияти киноя ва ҳазил билан ҳайдовчини автомобилни тўхтатишни билмасликда айблаб танқид қилган. Шунингдек, ушбу ҳудудда бундай ҳолатлар тез-тез учраб туриши қайд этилган.
Маълумот учун, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида (1 076 350 сўм), транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши эса энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида (322 905 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Изоҳ (0)