Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги видеодарслар тўпламини тузиш лойиҳасини бошлади, дея хабар бермоқда «Правда Востока».
«Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» танлови ғолиблари лойиҳа иштирокчилари қаторига кирди. Унинг доирасида дарслар камерага олинади ва уларнинг энг яхши олиб борилганлари бутун мамлакат бўйлаб ўқитувчилар орасида тарқатилади.
Ушбу лойиҳани амалга оширишда кўмаклашиш учун Республика таълим маркази мактаб дастурига тегишли 60 та мураккаб мавзуларни ажратди, Мултимедиали умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази эса техник ёрдам тақдим этмоқда.
Дарслар билан вазирликнинг eduportal.uz порталида танишиш мумкин.
Изоҳ (0)