Лас-Вегасда ўтаётган CES 2015 кўргазмасида BMW компанияси ҳайдовчи ёрдамисиз керакли жойга тўхтай олиш хусусиятига эга бўлган (автопарковка) и3 автомобилини тақдим этди, деб хабар беради «Kun.uz» «Gadgetblog.ru»га таяниб.
Автомобиль тўртта лазер сканер орқали атрофдаги ўзига мос жойни қидиради ҳамда ҳайдовчига бу хабарни етказади. Ҳайдовчи эса «ақлли» соат орқали автомобилга овозли буйруқ юборади. Шундан сўнг ҳайдовчи «парковка»ни автомобилнинг ихтиёрига топшириши мумкин.
Изоҳ (0)