Японияда Янги йил байрамини нишонлаш вақтида камида 9 киши гуручли нон тиқилиб қолиши туфайливафот этди, деб хабар қилмоқда «News.bigmir.net». Моти дея номланувчи ушбу гуручли нон япон ошхонасининг анъанавий таоми ҳисобланади ва Янги йил байрамларида катта талабга эга бўлади.
Маҳаллий матбуотда келтирилишича, ҳукумат одамларга нонларни кичик бўлакларга ажратиб, сўнгра яхшилаб чайнашни тавсия қилмоқда. Чунки, улар томоқда тиқилиб қолиб, нафас йўлларини ёпиб қўйиши мумкин.
Япониянинг Yomiuri газетасида келтирилишича, маҳаллий касалхоналарга нондан тиқилган 128 киши келтирилган ва уларнинг 9 нафари вафот этган. Таъкидлаш жоизки, Японияда моти нони сабабли юзага келган бахтсиз ҳодисалар камёб ҳолат эмас. Ҳар йили гуручли нон истеъмоли туфайли бир неча киши ҳалок бўлади ва уларнинг аксариятини кексалар ташкил қилади.
Изоҳ (0)