«Мегафон» йил бошида техник носозлик туфайли абонентлар банк карталаридан ечиб олинган маблағларни қайтариш ниятини маълум қилди, деб ёзади «Ведомости» компания матбуот хизматига таяниб.
«Зарур бўлган тақдирда абонентлар маблағларни ‘мобил ўтказмалар’ хизмати орқали қайтариб олиши мумкин», — дейилади компания хабарида.
Аниқлик киритилишича, уяли тармоқнинг 25 мингга яқин абонентидан ғайриқонуний равишда маблағ ечиб олинган.
Изоҳ (0)