«Қорақалпоқтранс» уюшмаси 15 та янги Isuzu автобусини харид қилиб, йўналишларга чиқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўтган бир неча ой мобайнида «Қорақалпоқтранс» автомобилда юк ва йўловчи ташиш Республика уюшмаси «Асака» банкининг кредит маблағлари ҳисобига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Isuzu русумли автобуслардан 15 дона харид қилиб, аҳоли хизматига чиқарди. Барча автобуслар сиқилган табиий газда юришга мослаб жиҳозланган.
Бугунги кунда мазкур уюшма таркибида фаолият юритувчи «Плутон Транс» МЧЖ учун 30 та Isuzu сотиб олиш режалаштирилмоқда.
Аввалроқ «Элликқалъа Автотранссервис» МЧЖ ҳам «Асака» банки маҳаллий филиалининг 158 миллион сўмдан зиёд кредит маблағлари ҳисобига 14 ўриндиқли Isuzu NP37 русумли автобуслардан иккита харид қилган эди. Айни пайтда янги автобуслар йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари билан таъминланиб, Бўстон — Тўрткўл ҳамда Бўстон — Оқчакўл йўналишларида хизмат кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)